«Жўшда энди жўшиб яшаймиз»

Бу муболаға эмас, жўшликларнинг юрагидан чиққан гап. Негаки, бугун

Жўш ота маҳалла фуқаролар йиғини янги биноси, туман 14-сонли ички ишлар бўлими, туман тиббиёт  бирлашмасининг Жўш филиали, 11 ва 20-мактабгача таълим ташкилотининг янги бинолари фойдаланишга топширилди. Уларни ва уларда яратилган шароитларни кўриб кўзингиз қувнайди.

 

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__11SY5QC_GPdqK8k0oZKYHSq18qVJCp93.jpg

- Кўримсиз бўлган, анча йиллар эътиборсиз қолган шифо масканимиз учун янги икки қаватли бино қурилди,  - дейди туман тиббиёт  бирлашмасининг Жўш филиали катта ҳамшираси Клара Бобоназарова. - 25 ўринли шифохонада 4 та бўлим ишлаб турибди. Икки маҳалланинг 7000 нафарга яқин аҳолиси хизмат қиламиз.

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__20tq888wPetlIZweW32_5N5mjMhKIT2_.jpg

Шунингдек, вилоят ҳокими Э.Турдимов ва кенг жамоатчилик вакиллари бу ердаги XI асрга тегишли Жўш ота масжид мажмуаси ҳамда замонавий бозорнинг очилишида ҳам иштирок этиб, аҳоли, харидорлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

 

http://static.zarnews.uz/uploads/1/720__sz-t1uuGA687xx0HyoIhhi0fASIf4k-W.jpg

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM