1995 йилга қадар Ўзбекистонга кириб келганларга фуқаролик берилади

2020 йил 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Мазкур Қонун 58 та моддани ўз ичига олувчи 10 та бобдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ва тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш унинг мақсадини ташкил этади.

Қонунда ариза берувчи, бола, ватандош, ёлғиз ота ёки она, тирикчиликнинг қонуний манбаи, фуқаролиги бўлмаган шахс, фуқароликнинг ўзгариши, чет давлат фуқароси, Ўзбекистон Республикасининг хорижда доимий яшовчи фуқароси, яшаш, яшаш гувоҳномаси каби тушунчаларнинг таърифи берилган.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида фуқаролик шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга асосланадиган доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига мансубликни белгиловчи ҳуқуқий норма Қонуннинг 5-моддасида ифодаланган бўлиб, унга кўра қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади:

1992 йил 28 июль ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасида доимий яшаган, чет давлат фуқароси бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахс;

Ўзбекистон ҳудудида яшаган ва 1992 йил 28 июлга қадар ўқиш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган ҳамда узлуксиз равишда таълим олган ёхуд ҳарбий хизматни ўтаган ва ўқиш ёки ҳарбий хизмат тугаганидан кейин бир йил ичида Ўзбекистонга қайтиб келган ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий пропискадан ўтган шахс, башарти унинг чет давлат фуқаролиги мавжуд бўлмаса;

ушбу Қонун кучга кирган кунда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига эга бўлган шахс;

ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олган шахс.

1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудига кириб келган ва доимий пропискадан ўтган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ҳамда мазкур Қонун кучга киргунига қадар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида яшаб турган шахс истак билдирган тақдирда, Ўзбекистон фуқароси деб тан олинади.

Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда олинади:

туғилганлик бўйича;

бола фарзандликка олинганда;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиш ва уни тиклаш натижасида.

Булардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ва ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам олиниши мумкин.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари бўйича комиссиянинг мақоми, асосий вазифалари ва ваколатлари белгиланди.

Хусусан, Комиссия:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид илтимосномаларни кўриб чиқади, Ўзбекистон Республикаси Президентига ушбу масалалар юзасидан таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фуқаролик масалаларига оид қарорларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президентига мазкур йўналишда аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар киритади;

фуқаролик масалалари бўйича халқаро амалиётни ва илғор хорижий тажрибани ўрганади.

Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан олти ой ўтгач кучга қиради.

Қонуннинг 6, 45-моддалари ва 55-моддасининг 1-банди эса 2020 йил 1 апрелдан амалга киритилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM