Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4649-сон қарори қабул қилинди

2020 йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4649-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат тиббиёт ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага кўра амалга оширилади.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, заруратга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM