Тумани ҳокимининг Ёшлар куни муносабати билан байрам табриги.

 Ассалому алайкум янги Ўзбекистон ёшлари Ватанимиз келажаги, таянчи бўлган азиз ёшлар ҳамда  Қўшработлик ўғил-қизларим.

 

 Бугунги кунда Қўшработ туманининг қарийб 20  фоизини ёшлар ташкил этади.Ушбу ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш ва уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун, Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан улкан амалий ишлар олиб борилмоқда

 

 Яратиб берилаётган имкониятлар натижасида туманимиз ёшлари ўтган бир йил давомида фан, таълим, спорт, маданият, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда катта ютуқларни қўлга киритиб келмоқда.

 

 2017 йилда Президентимиз ташаббуслари билан 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни” сифатида белгиланди.Бу кун ёшлар учун байрам бўлиши билан бирга, уларни янги, юксак марраларга чорлаяпти жонажон Ватанимизга садоқатини намоён қилишга ундамоқда.

 

 Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан 11-13 июнь кунлари вилоятимизда ҳам “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди ва мазкур тадбирда барча ёшларимиз фаол иштирок этди.

 

 Азиз ёшлар! Сизларни 30 июнь “Ёшлар куни” байрами билан самимий муборакбод этаман

 

 Жонажон Ватанимиз тараққиёти йўлидаги фаолиятингизда заьфарлар ёр бўлсин! Сизларни ёшликнинг энг қайноқ ҳарорати, қувончи ва шижоати асло тарк этмасин!

 

Хурмат билан: Оқбутаев Ҳиммат Қўчқорович

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM