ЎРМОН ХЎЖАЛИГИДАН ҚАРЗ УНДИРИЛДИ

Мажбурий ижро бюроси Қўшработ туман бўлими иш юритувига Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 майдаги қарздор “Фозилмон ўрмон хўжалиги”дан ундирувчи Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фойдасига 10 млн. 500 минг сўм қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг

23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 10 млн. 500 минг сўм асосий қарз пуллари ундирувчининг фойдасига тўлаб берилди ва ижро иши юритуви Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.

Навруз СУЮНОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Қўшработ туман бўлими

давлат ижрочиси.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM