Туман “Қизил ҳудуд”га тушганлиги бўйича амалга оширилган ишлар

Туман “Қизил ҳудуд”га тушганлиги бўйича амалга оширилган ишлар

Барчамизга маълумки, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишда ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилди.  

Хусусан, туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари нитажасига кўра республикамизда 33 та “қониқарсиз”,  119 та “ўрта” ва 48 та “яхши” туманларга ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг жорий йил 29 сентябрдаги 02-2765-сонли топшириқ хатига кўра, эндиликда ҳудудни “қониқарсиз” тоифадан чиқариш бўйича аниқ топшириқлар берилган. Шундан келиб чиқиб, ҳар бир сектор раҳбари ўз ҳудуди бўйича рейтинг кўрсаткичларида белгиланган режа-прогнозни йил якунига қадар бажариш чораларини кўриши, шунингдек, 2021 йил 1 ярим йиллик якунига қадар истиқболли режа прогнозларни бажарилиши билан лавозимда қолиш-қолмаслик масаласи ҳал этилиши белгиланди.

Афсуски, бизнинг Қўшработ тумани 2019 йил статистик кўрсаткичлар рейтингида вилоят миқёсида “қониқарсиз” ҳудуд деб топилган. Бунинг сабабини ҳар бир йўналиш бўйича таҳлил қилганимизда қуйидаги йўналишлар бўйича паст кўрсаткичлар қайд этилганлигини кўришимиз мумкин.

Аввало, туманимизни қониқарсиз ҳудуд деб белгиланишига туманда саноат ишлаб чиқариш хажмининг улуши бўйича вилоятда энг кам кўрсаткич 0,08 % да эканлиги хеч кимга сир эмас.

Хусусан, иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми
2019 йилда 40 миллиард 579 миллион сўм бўлиб, аҳоли жон бошига
313 минг сўмга тўғри келган.

Мазкур йўналиш бўйича дастлабки ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий 2020-2021 йилларда тумандаги қиймати
105,4 миллиард сўмлик 29 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, кўрилган чора-тадбирларимиз натижасида ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бу йил якуни билан ўтган йилга нисбатан 105,1 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Туманнинг халқ истеъмол моллари 100,9 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 102,3 фоиз, қурилиш ишлари 101,4 фоиз, чакана савдо айланмаси 101,1 фоиз ва хизматлар ҳажми
100,2 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари йўналиши бўйича 2019 йилда экспортга йўналтирилган саноат маҳсулотлари ҳажми 0,3 миллиард сўмни, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларига нисбати 0,6 фоизни ташкил этган.

Ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари бўйича ҳисобот даврида хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик борасида асосий капиталга киритилган умумий инвестициялардаги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 1 миллиард 670 млн.сўмни ташкил этган ҳолда, умумий инвестиция ҳажмидаги улуши 0,3 фоизга етди.

2020 йилнинг 1 октябрь куни холатига туманда 1 миллиард 411 млн.сўм хорижий инвестициялар ўзлаштирилган бўлиб, шундан 906 млн.сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар,
496 млн.сўми хорижий инвестициялар ташкил этади.

Биз олдимизга қўйган вазифаларга тўхталишдан олдин Қўшработ туманида сўнгги уч йил ичида амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишни лозим деб ҳисоблайман.

Жумладан, 2017 йилнинг мос даврида 2050 та тадбиркорлик субъектлари мавжуд бўлса,  жорий йилнинг мос даврида 2441 та янги тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтказилиб, ҳозирда
4370 тани ташкил этиб, 213 фоизга ўсиш кузатилган;

- маҳаллий бюджет даромадлари ижроси 2017 йилда
29,6 млрд.сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг мос даврида 35,1 млрд.сўмни ташкил этди.

- аҳоли бандлигини таъминлаш 2017 йилнинг мос даврида
1858 та бўлган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг мос даврида 2128 тани ташкил этиб, 114 фоизга ўсган.  

- туманда ўтган уч йил давомида 3680 дан ортиқ деҳқон хўжаликлари ташкил этилди;

- биргина  2018-2020 йиллар давомида 3021 гектар узумчилик майдонлари ташкил этилиб, жорий йил якунигача қўшимча
746 гектар ток кўчатлари экилиши режалаштирилмоқда;

- чорва моллари бош сони 2018 йилдаги 32515 тадан 2020 йил 33980 тага етказилди;

- туманда бундан уч йил олдин бир дона артезиан қудуғи қазиш техникасига 20 дан ортиқ фуқаролар навбатта турган бўлса, ҳозирда туманда 20 га яқин замонавий артезиан қудуғи қазиш техникалари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Албатта, бу рақамларни кўпайтириш учун туманимизда хали етарлича имкониятлар мавжуд. Шуларни ҳисобга олган ҳолда биз туманни “қониқарсиз” тойифадан олиб чиқиш бўйича қуйидаги муҳим устивор йўналишларни амалга ошириш бўйича ўз чора-тадбирларимизни белгилаб олдик.

Жумладан, тумандаги 107 та саноат корхоналари фаолиятини таҳлил қилиш, уларга йил якунига қадар ишлаб чиқариш прогноз режаларини тўлақонли ижросини таъминлаш бўйича туман иқтичодий комплекс ташкилолари ходимлари ҳар бир саноат корхонасига бириктириб чиқилди.

Уларнинг асосий вазифаси этиб, аввало, фаолиятини тўхтатган корхоналарнинг фаолиятини тиклаш бўйича ҳар бир корхона учун йўл харитаси ишлаб чиқиш:

- фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг, улар олдида юзага келаётган тўсиқ ва муаммоларни тезкор аниқлаш ва бартараф этиш;

- кредит маблағларига ёки айланма маблағларига эхтиёж бўлганда, тижорат банклари билан биргаликда молиялаштириш чораларини кўриш;

- рухсат берувчи тусдаги хужжатларни олишда бевосита ёрдам бериш каби вазифалар киради.    

Бу рақамлар бизни мутлақо қониқтирмайди, чунки юқоридаги рақамларни аҳоли жон бошига ҳисоблаганимизда, яратиб берилаётган қулайликлар ҳамда ҳудудимизнинг ички имкониятларидан талаб даражасида фойдаланмаётганимизни кўрсамоқда.

Шу нуқтаи назардан биз 2020 йилда Қўшработ туманини “яхши” тойифага ўтказиш бўйича ҳудуднинг асосий драйверларини белгилаб олдик.

Биринчидан, 2020-2021 йилларга мўлжалланган ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ, умумий қиймати 367,2 миллиард сўмлик 115 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига жами 947 та иш ўринлари яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқдик. Бугунги кунгача ушбу лойиҳалардан
48 та лойиҳалар ишга туширилди ва 300 та янги иш ўринлари яратилди, қолган лойиҳаларни йил якунига қадар белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминлаймиз.

Бундан ташқари, туманда 44 та бўш турган бинолар негизида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини амалга ошириш чораларини кўришимиз;

туманимизнинг асосий драйвери ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноати тармоқларига салоҳиятли тадбиркорлар ва инвесторларни жалб қилиш орқали қўшилган қиймат яратиш орқали бюджет тушумларини кўпайтиришга асосий эътибор қаратиш;

Иккинчидан, Муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорлик субъектларини икки бараварга ошириш бўйича берган топшириғингизга асосан жорий йилда 195 та тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича режа қилиб олганмиз, бугунги кунга қадар 205 та тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказдик. Йил якунига қадар 230 та тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказиб, йиллик режа 117,0 фоизга бажарилиши таъминланади.

Учинчидан, туманнинг умумий ер майдони 215,9 минг гектарни, шундан, лалмикор ерлар 37,6 минг гектарни, яйлов ва қир-адирлар 150,4 минг гектарни ташкил қилади.

Бизнинг лалмикор ерларни замонавий томчилаб суғориш технологияси асосида ўзлаштириш юзасидан белгиланган режаларимизга асосан сўнги йилларда туманимизда сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўйича 22 гектар ер майдонларида,
267 гектар интенсив боғларда, 575 гектар токзорларда суғоришда сув тежовчи технологиялар жорий этилган бўлса, жорий йилда узумчилик ва боғдорчилик соҳасида 92 та фермер хўжалигига
746 гектар майдонга 49 дона артезиан қудуқларини ўрнатиш ва томчилатиб суғориш технологияси жорий қилиш орқали  самарадорликни оширишни режалаштирганмиз.

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM