Аҳолини иш билан таъминлаш туман ҳудудий дастури ижроси ҳақида

Қўшработ туманида “2021 йилда янги иш ўринлари яратиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш бўйича йўналишлар кесимида амалга оширилаётган ишлар

 

Туманда  янги иш ўринлари яратиш прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича ишлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилмоқда.

Биринчи йўналиш: 2021 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар;

Иккинчи йўналиш: Янги иш ўринлари яратиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш бўйича ҳудудлар ва йўналишлар кесимида манзилли дастурни тасдиқлаш;

Учинчи йўналиш:  Жорий йилда янги иш ўринлари яратиш мақсадида ажратилиши режалаштирилган молиявий манбалар.

I. 2021 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар

- 2038 та лойиҳаларда 2060 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

-  256 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди.

-  181 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилинди.

-  208 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди.

- 11 нафар ишсиз ва кам таъминланган фуқароларга иссиқхона қуриб бериш, уруғ ва кўчатлар сотиб олиш ва суғориш воситаларини харид қилиш мақсадида субсидиялар ажратилди.

II. Янги иш ўринлари яратиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш бўйича ҳудудлар ва йўналишлар кесимида манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида:

2021 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил этишнинг йиғма прогноз параметрларидан жами 1244 та;

I. Инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига 569 та иш ўринлари яратилади.

шундан:

- ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 549 та,

- ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳисобига 20 та.

II. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 675 та иш ўринлари яратилади.

шундан:

- янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 351 та,

- якка тартибдаги тадбиркорлик ва томорқа деҳқон хўжаликларини ривожлантириш орқали, 324 та иш ўринлари ташкил этилади.   

III. 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш берувчиларни рағбатлантириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳамда прогноз кўрсаткичларининг турлари бўйича 2762 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.

1. Доимий иш ўринларига ишга жойлашишга кўмаклашиш
1260 нафар, жумладан: Мурожаат қилган ишсиз фуқароларни бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳисобига  938  нафар, махсус (квота асосида) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳисобига 322 нафар.

2. Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш 585 нафар,

3. Касбга қайта ўқитиш ва малакасини ошириш 772 нафар,

4. Субсидиялар ажратиш ҳисобига,

- тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш харажатлари учун 22 нафар,

- квоталанган иш ўринлари учун 2 нафар,

- малака оширишга сарфланадиган харажатлар учун 7 нафар,

- томорқа ер эгаларига сарфланадиган харажатлар учун 64 нафар,

         - кооператив аъзолари учун 50 нафар,

5. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан бериладиган кредит ҳисобига 64 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.

Бундан ташқари, мурожаат этган фуқароларимизга мақбул келувчи иш топилмаган ҳолларда, ишсиз деб этироф этилиб ишсизлик нафақаси тўлаб берилади. (ишсизлик нафақасининг энг кам миқдори 560 минг сўмни ташкил этади).

Жорий йилда янги иш ўринлари яратиш мақсадида ажратилиши режалаштирилган давлат жамғармаларидаги субсидия ва банк кредитлари тўғрисида

- аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида жамғармалар томонидан
2021 йил давомида жами  2.187 млрд сўм ажратилади. Жумладан:

- Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 1.449 млрд.сўм.

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан:

-“Темир, ёшлар ва аёллар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларни шахсий томорқасида банд қилиш мақсадида Иссиқхона қуриш, сув насоси ҳамда уруғ ва кўчатлар харид қилиш учун 251.9 млн сўм субсидия маблағлари.

- Ишсизларни қайта касб-ҳунарга ўқитишга 210,6 млн.сўм;

- Фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари кенгаши томонидан
274.7 млн.сўм;

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM