Инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш борасида ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани

Инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш борасида ҳудудда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани 

Қўшработ туман аҳолиси ўртасида юқумли касалликларни олдини олиш ва санитария гигиена чора-тадбирларни кучайтириш борасида СЭО ва ЖСБ томонидан олиб борилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Қўшработ туман Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлик бўлими қишлоқ типидаги 1-тоифали назорат маркази бўлиб 131520 та аҳолига хизмат қилади, хизмат радиуси 110 км.ни ташкил қилади.

Жами врачлар 28.25 та штат бирлигида 17 та врач ишлайди, ваҳоланки СЭО ва ЖСБ фаолияти учун 11 та врач керак, ўрта тиббий ходимлар 28.25 та штат бирлигида 36 киши ишлайди.

Туман СЭО ва ЖСБ да врачлар билан таъминланишда аҳвол яхши эмас, масалан санитария бўлимида 6 врач штат бўлгани ҳолда 1 та врач ишлайди, эпидемиология бўлимида 6 та врач штати бўлиб, 2 та врач ишлайди, ҳозирги кунда 11 та врач етишмайди.

Врачлардан 3 та олий тоифага эга, ўрта тиббий ҳодимлар 6 таси олий тоифа, 4 таси 1 – тоифага, 4 таси 2 – тоифага эга.

Туманнинг санитария-эпидемиология ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи йирик ҳажмдаги кимёвий завод ва фабрикалар, касаллик ўчоқлари йўқ, шунинг учун аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилувчи ҳудудлар белгиланмаган.

СЭО ва ЖСБ биноси замонавий типда 2 қаватли, 2022 йил қурилган, барча қулайликларга эга, электр таъминоти мавжуд, сув таъминоти қудуқ сувидан, ҳудуди ободонлаштирилган, дарахт ва гул кўчатлари экилган.

Эпидемиология бўлимида 1 та врач, 7 та ўрта тиббий ҳодим фаолият кўрсатади. 2020 йил 12 ой давомида аҳоли ўртасида 21 турдаги юқумли касалликлар қайд этилди, шундан – ичбуруғ йўқ, 3 та ичак касаллиги, 45 та вирусли гепатит, 65 та ўпка сили, шундан 6 та БК+, 222 та энтерабероз, 2 та геминолипидоз, тениаринхоз, 1 та терехофтия, 2 та касалхона ички инфекциялари, - чақалоқлар йирингли септик касалликлари, 7 та ОИВ, - гепатит вирус ташувчилари, - суринкали гепатитлар, - юқори нафас йўллари шамоллаши, - қўтир касалликлари аниқланган.

Қўшработ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва барча ҚОП, ҚВП мудирларига бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан санитария талабномаси киритилган.

СЭО ва ЖСБ томонидан 16 маротаба семинар ўтказилган, 312 та фуқаролар иштирок этган, бевосита жойларга чиқиб, 1312 та маъруза, 8 та газетада мақола чоп этилди. 2015 та суҳбат, тарқатилган материаллар (касалликлар профилактикаси бўйича) 10500 та, ўқув тарбия муассасаларида ўтказилган диктантлар 72та, сан блютен 120та санитария бурчаги 49 та ташкил этилган.

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM