Қарздорлар 15 суткадан жазога тортилди

Бюронинг Қўшработ туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Иштихон туманлараро судининг 2018 йил 2 февралдаги қарори билан қарздор Х.А.дан ундирувчи Х.М. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми микдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Анчадан буён алиментдан қарзини тўламаган қарздорнинг қарздорлиги бугунги кунга келиб 58 млн. 328 минг сўмга етган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-(4)-моддасига асосан маъмурий иш қўзғатилиб, жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман судининг қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, қарздор С.А.га ҳам Д.Х.дан 11 млн. 989 минг сўм қарздорлиги учун 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Рўзимурод ТЎРАБОЕВ, Бюронинг Қўшработ туман бўлими давлат ижрочиси. 

 

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM