Матбуот анжумани

Қўшработ туман ҳокими ўринбосари Кубаев Холбек Ширинбоевич иштирокида "Туманда маданият ва санъатни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар"  мавзусида 

матбуот  анжумани

Қўшработ туман ҳокимлиги Маданият бўлими томонидан ва санъатни юксалтириш борасида 2022-йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Самарқанд вилояти  Қўшработ тумани Маданият   бўлими тасарруфида жами 4 та маданият марказлари, 3 та (“Бойчечак” болалар, “Парвоз” ўсмирлар “Ифтихор” ёшлар) бадиий ҳаваскорлик  жамоалари, 1 та 5-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби  фаолият кўрсатиб келмоқда.

Маданият марказларида жами 22 та тўгарак ташкил этилган бўлиб мазкур тўгаракларда жами 244 нафар ҳаваскорлар иштирок этиб келмоқда.

Шундан ёшлар сони 222 нафар.

Маданият марказлари томонидан  2022-йил 9 ойи давомида 125 та маданий-маърифий ва оммавий тадбирлар ташкил этилган бўлиб, тадбирларда 32220 нафар аҳоли  қамраб олинди.

Соҳада малакали кадрларни кўпайтириш уларни олий маълумотга эга бўлишларини таъминлаш борасида бугунги кунда  4 нафар маданият ходимлари олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклида таҳсил олиб келмоқда.

2022-йил ўтган даври мобайнида Маданият бўлими томонидан 4505,8 млн сўм пуллик хизмат кўрастилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 30-апрелдаги 264-сонли қарорига мувофиқ, Самарқанд вилояти Маданият бошқармасининг 2022-йил 30-мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 2022-йил 17-мартдаги “Инновatsiон маданият марказлари” кластер ташкил этиш ва маданият марказларининг услубий қўлланмаларини тайёрлаш тўғрисида”ги 98-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда Қўшработ тумани маданият маркази “Инновatsiон маданият марказлари” кластери этиб белгиланган.

 

ТУМАН 1-СОН МАРКАЗИЙ МАДАНИЯТ МАРКАЗИ.

Қўшработ тумани 1-сон марказий маданият маркази Қўшработ туман Мустақиллик кўчаси 45-уйда жойлашган. Марказ 1943-йилда хом ғиштдан  қурилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-ноябрда “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарорига асосан  2022-йилда янгидан қуришга  Дастурига киритилиб, қиймати 6400,0 миллиард сўм этиб белгиланган эди.  

Лекин марказ қурилиши пандемия сабабли кечиктирилди ва  шу кунгача қурилиши бошланмасдан келмоқда.

Марказда 6 та тўгарак (Рақс, Ашула, Фолклор, Рубоб, Мақом, Эстрада)  тўгараклари ташкил этилган бўлиб, Ушбу тўгаракларга  57  нафар ёшлар жалб қилинган.

Қўшработ туман 1-сон марказий маданият маркази томонидан 2022-йил 9 ойи давомида жами 1805,8 млн сўм пуллик тушум амалга оширилган;

Маданият маркази тумандаги 12 та маҳалла фуқаролар йиғини, 31977 нафар аҳолига хизмат қилади.

Марказнининг штат бирликлари сони 19,5 тани ташкил этади.

Шундан: 12 нафар ижодий штат бирлиги, техник ва хизмат кўрсатувчи штатлар сони 7.5 штатни ташкил этади. Олий маълумотли 3 нафар,   9 нафар,  ўрта-махсус маълумотли ҳодимлар фаолият кўрсатмоқда.

Марказда мавжуд мусиқа ва чолғу асбоблари сони жами 31 донани ташкил этади. (8 та доира, 13 та рубоб,  1 та ғижжак, 2 та дутор, 1 та сунрай, 2 та акордион,  1 та карнай, 1 та тор, 1 та ноғора, 1 та най, 1  комплект овоз кучайтириш воситалари).

Бундан ташқари 1 та най, 1 та скрипка, 1 та фортопиано, 3 та қашқар рубоб, 1 та танбур, 1 та гитара,  жами 8 дона мусиқа асбобларига эҳтиёж мавжуд.

 

2-СОН ШОВАНА”  МАДАНИЯТ МАРКАЗИ.

Қўшработ тумани  “Шована”  МФЙда жойлашган 2-сон “Шована” маданият маркази Марказ биноси 1982 йилда лойиҳа асосида клуб ва совхоз идораси учун қурилган.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 28-ноябрда “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарорига асосан  2019-йилда капитал таъмирлашга Дастурига киритилиб, қиймати 2700,0 миллиард сўм этиб белгиланган бўлиб, қарорига асосан 2020-йилда капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилган.

Марказда 5 та тўгарак (Фолклор, Бадиий ўқиш, Ашула, Мусиқа, Бичиш-тикиш) мавжуд бўлиб, тўгаракларга 53 нафар ёшлар жалб қилинган.

Шована” маданият маркази томонидан 2022-йил 9 ойи давомида жами
900,0 млн сўм пуллик тушум амалга оширилган бўлиб;

Марказ  9 та маҳалла фуқаролар йиғини, 34750 нафар аҳолига хизмат қилади.

Марказнининг штат бирликлари сони 13 тани ташкил этади.

Ходимлар 6 та ижодий штат бирлиги, техник ва хизмат кўрсатувчи 7 та штат бирликларида 4 нафар оилй маълумотли, 9 нафар ўрта махсус маълумотли.

Марказда мавжуд мусиқа ва чолғу асбоблари сони жами  32 донани ташкил этади (1та фортопиано, 7 та доира, 6 та рубоб, 8 та дутор, 2 та най, 1 та ноғора, 2 та карнай, 2 та сурнай,  1 та танбур. 1 та элекртопиано 1 комплект овоз кучайтириш воситалари).

Бундан ташқари 4 та доира, 2 та қашқар рубоб, 1 та акордион, 1 та гитара, 1 комлект урма зарбли чолғу асбоби,  1 та синтезатор, 1 та довул жами 10 дона мусиқа асбобларига эҳтиёж мавжуд.

 

3-СОН “ДАВРҚЎРҒОН” МАДАНИЯТ МАРКАЗИ

 

Қўшработ тумани “Қўшработ” МФЙда жойлашган “Даврқўрғон” маданият маркази ўз биносига эга эмаслиги сабабли вақтинча 88-умумтаълим мактабининг бўш турган биносида фаолият кўрсатиб келмоқда. Маданият маркази фаолиятига мослаштирилган. Бугунги кунда марказда 4 та тўгарак (Рақс, Доира, Мақом, Бадиий ўқиш) мавжуд бўлиб, тўгаракларга 41 нафар ёшлар жалб қилинган.  

“Даврқўрғон” маданият маркази томонидан 2022-йил 9 ойи давомида жами
900 минг сўм пуллик тушум амалга оширилган бўлиб;

Маркази 11 та маҳалла фуқаролар йиғини, 31584 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Марказнининг штат бирликлари сони 6 тани ташкил этади.

Ходимлар 1 нафар олий, 6 нафар ўрта махсус маълумотли ижодий ходим.

Марказда мавжуд мусиқа ва чолғу асбоблари сони жами 19 донани ташкил этади (4 та доира, 8 та рубоб, 4 та дутор, 1та аккардион, 2 та най).

Бундан ташқари 1 та электропионина, 2 та гитара, 1 комлект урма зарбли чолғу асбоби, 1 та тор, 1 такомплект овоз кучайтириш воситалари  Жами, 6 дона мусиқа асбобларига эҳтиёж мавжуд.

Марказга янги бино қуриш зарур.

 

4-сон “ЖЎШ” МАДАНИЯТ МАРКАЗИ

Қўшработ тумани “Жўш” МФЙда жойлашган “Жўш” маданият маркази биноси 1982-йилда идора биноси лойиҳасида пишиқ ғиштдан қурилган. Маданият маркази фаолиятига мослаштирилган. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013-йил  25-июндаги  “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарорига асосан
2015-йилда 531,0 млн сўмлик капитал таъмирлаш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилган.

Марказда 5 та тўгарак (Доира, Драма, Рақс, Рубоб, Ашула,) мавжуд бўлиб,  тўгаракларга  53 нафар ёшлар жалб қилинган.

“Жўш” маданият маркази томонидан 2022-йил 9 ойи давомида жами
900 минг сўм пуллик тушум амалга оширилган бўлиб;

Марказ 13 та маҳалла фуқаролар йиғини 36449 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Марказнининг штат бирликлари сони 12,5 тани ташкил этади.

Ходимлар 6 та ижодий штат бирлиги, техник ва хизмат кўрсатувчи 7 та штат бирликларида 1 нафар оилй маълумотли, 8 та ўрта махсус маълумотли.

Марказда мавжуд мусиқа ва чолғу асбоблари сони жами 20 донани ташкил этади
(7 та доира, 8 та рубоб, 1 та дутор, 1та аккардион, 1 та ноғара, 1та карнай, 1 та най, 1 та комплект овоз кучайтириш воситалари).

Бундан ташқари 1 та гитара, 1 та скрипка, 1 комлект урмазарбли чолғу асбоби, 1 та доул, 1 та танбур, 1 та ноғора, 1 та доул, Жами 7 дона мусиқа асбобларига эҳтиёж мавжуд.

 

 

 

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM