матбуот анжумани

Қўшработ туман  ҳокими  ўринбосари  Кубаев Холбек Ширинбоевич  иштирокида  “Қишлоқларда  ёшлар  маданият марказларига  йўналтирилганми”  мавзусида

матбуот анжумани

Ассалому алайкум азиз тумандошлар ҳамда ижтимоий тармоқ кузатувчилари!

Ҳозирги кунда маданият бўлимида ва 4 та маданият марказларида жами 54.5 штат бирликларида 64 нафар маданият ходимлари фаолият кўрсатмоқда.

Шундан  17 нафари олий,  26 нафари ўрта махсус, 21 нафари умумий ўрта маълумотли ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 264-сон қарорига биноан  Қўшработ туманида фаолият юритаётган  тўртта маданият марказларида жами 22 та бадиий ҳаваскорлик тўгараклари ташкил қилинган бўлиб уларга 244 нафар  ёшлар қамраб олинган.

Бўлим туман ҳокимлиги, “Ёшлар ишлари  агентлиги”, Халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда иш олиб бормоқда.

1-сон марказий маданият маркази  I-ТИП бинода жойлашган. Бинода 23 та хона  2  та коридор, 75 ўринли фаоллар зали мавжуд бўлиб бўлим бинолари 1938 йилда хом ғиштдан қурилган.

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан ушбу маданият маркази  2022 йилда янги қуриш  белгиланган  бўлиб, 6 млрд. 400 млн. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган ва қурилиш маълум сабабларга кўра кечиктирилган.

Марказда ташкил этилган 6 та тўгаракларида (мақом, рақс, эстрада, қўғирчоқ театри, ашула, эстрада) 59 нафар санъатга қизиқувчи ёшлар жалб  қлинган.

2-сон Шовона маданият маркази III –ТИПда қурилган “Шовона ” МФЙ худудида жойлашган.

Марказда ташкил этилган 6 та (фолкьлор, мусиқа, ашула, бадиий ўқиш, тикувчилик) тўгаракларида 65 нафар санъатга қизиқувчи ёшлар қамраб олинган.

3-сон  Даврқўрғон маданият марказида  ташкил этилган 6 та (ашула, доира, рақс, мақом, бадиий ўқиш) тўгаракларида 57 нафар санъатга қизиқувчи ёшлар қамраб олинган

4-сон Жўш маданият марказида ташкил этилган 6 та тўгаракларда (доира, драма, рақс, ашула, рубоб) 63 нафар санъатга қизиқувчи ёшлар қамраб олинган.

2022 йилнинг бошида Маданият бўлими тасарруфидаги 4 та маданият марказларида жами 22 та ҳаваскорлик тўгараклар мавжуд бўлиб, уларга жами 244 нафар аҳоли ва ёшлар қамраб олинган эди.  

Йил  давомида маданият марказларида қўшимча 2 та ҳаваскорлик тўгараклар ташкил этилди ва 9 ой давомида бўлим томонидан 125 та маданий-маърифий ва бошқа турдаги маданий тадбирлар ўтказилди ва юз мингдан зиён аҳоли қамраб олинди, бундан ташқари  маданият марказлари жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинларида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиб тадбирларга ёшлар қамраб олиниб, маҳаллалар билан доимий равишда узвий боғлиқ ҳолда иш олиб боришмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM