Маълумот

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 10 ойлик ижроси ва маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча даромад заҳираларини аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда амалга оширилган ҳаражатлар тўғрисида маълумот

I. Маҳаллий бюджет даромадлари бўйича.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 10 ойлик даромадлари режаси 61 млрд. 717.2 млн.сўмга белгиланган бўлиб, жорий йил 10 ойлик бюджет ижроси давомида 67 млрд. 428,0 млн.сўмга ёки 109 фоизга бажарилди. Бунинг натижасида туман маҳаллий бюддети даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми 5710,8 млн.сўмни ташкил этди.

Туманнинг ҳудудий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш, даромадлари базасини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг пировард натижаси даромад прогноз кўрсаткичларини ошиғи билан бажариш учун асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Бироқ, туман маҳаллий бюджети даромадларининг умумий прогноз кўрсаткичлари бажарилган бўлсада, айрим солиқ турлари бўйича, жумладан жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тури бўйича 2800.0 млн.сўм, жисмоний шахсларнинг ер солиғи буйича 4400.0 млн. сум жами 7200.0 млн. сум солиқ тушумлари ундирилмасдан қолди.

II. Маҳаллий бюджетлар харажатлари бўйича.

 Туман маҳаллий бюджетининг жорий йил 10 ойлик бюджет ижроси давомида аниқланган режа 161 млрд. 954,2 млн.сўмни ташкил этиб, касса харажатлари 161 млрд. 649,5 млн.сўмга ёки 

99.8 фоизга ижро этилди. 

Туман маҳаллий бюджетининг 10 ойлик харажатлар таркибининг 73.5 фоизи ёки 118 млрд. 947,3 млн. сўми ижтимоий соҳа ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. 

Бюджет харажатларини тармоқлар бўйича кўриб чиқилганда асосан таълим тизими муассасаларининг харажатлари 32 млрд 414,2 млн. сўмни (20 фоиз), соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 

46 млрд 461,2 млн. сўмни (28.7 фоиз) ва ижтимоий нафакалар харажатлари 40 млрд, 071,9 млн, сумни (24,7 фоиз) ташкил этмоқда.

Шунингдек, маданият ва спорт харажатларига кўзда тутилган маблағлар учун 3 млрд. 223,9 млн. сўм молиялаштирилди.

Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини харажатларнинг эса 

8 млрд 229,0 млн. сўм қисми молиялаштирилиши таъминланди.

III. Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромад манбалари бўйича 

Жорий йил туман маҳаллий бюджетида йил бошига сақланган эркин қолдиқ маблағи ҳажми 2 млрд. 172.1 млн. сўмни, вилоят махаллий бюджетида йил бошига сақланган эркин қолдиқ маблағларидан 2 млрд. Сум, туман маҳаллий бюджети даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми 4 млрд. 529,4 млн сумни ва туман ҳокимлиги заҳира жамғармаси маблағи 1 млрд. 305,8 млн.сўм ҳисобидан, жами 10 млрд. 007,3 млн.сўм миқдорида қўшимча манбалар шаклланиб, ушбу маблаглар Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари ва туман ҳокимлигининг тегишли фармойишларига асосан бюджет параметрларида кўзда тутилмаган қўшимча харажатларга йўналтирилди. 

Бунда биринчи навбатда Давлат дастурлари ва Ҳукумат қарорларида тасдиқланган тадбирларга асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш ва бошқа муҳим ижтимоий масалаларни молиялаштириш инобатга олинган.

Жумладан, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари”, “саховат ва кумак” жамгармаларига 4 млрд. 602,18 млн. сум ва жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштириш учун "Фуқаролар ташаббуси жамғарма"сини шакллантириш учун тасдикланган бюджет маблаглари хисобидан 6 млрд, 529,0 млн, сум ва 2 млрд. 535,3 млн. сум жами 9 млрд, 064,3 млн. сум маблағлар йўналтирилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан 2022 йилнинг феврал-март, июл-август ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида жами фуқаролар томонидан 220 та лойиҳалар илгари сурилиб, 145 таси ишчи комиссия томонидан саралаб олинган ҳамда ушбу лойиҳаларга 54188 та (жами Жамғармага йўналтирилган ҳамда йил бошига шаклланган қолдиқ маблағлар доирасида 9 ой давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари якунларига кўра амалга ошириш қиймати 8.3 млрд. сумни ташкил этган 10 та лойихалар (30938 та овоз тўплаган ҳолда) ғолиб деб топилган.

Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан манзилли рўйхат шакллантирилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган.

Ғолиб деб топилган 10 та лойиҳаларга жами 8.3 млрд. сум маблағлар тўлиқ молиялаштириб берилди.

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM