Маълумот

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойлик ижроси ҳамда амалга оширилган ҳаражатлар тўғрисида маълумот

Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 9 ойлик харажатлари 165 млрд. 688 млн. сўмга белгиланган бўлиб, жорий йил 9 ойлик бюджет ижроси давомида 157 млрд. 677 млн.сўмга бажарилди. 

Бунда I- гурух харажатлари 95 млрд. 852 млн сўмга белгиланган бўлиб, ижроси 94 млрд. 030 млн сўмга бажарилди, 

II- гурух харажатлари 13 млрд. 699 млн сўмга белгиланган бўлиб, ижроси 13 млрд. 352 млн сўмга бажарилди,

IV - гурух харажатлари 55 млрд. 737 млн сўмга белгиланган бўлиб, ижроси 49 млрд. 895 млн сўмга бажарилди, шундан 5 173 млн сўм электрон савдолар орқали товар ва хизматлар харид қилинган бўлса, коммунал хизматлар ва ёқилғи мойлаш махсулотлари харид қилиш учун 3 933 млн сўм маблағ сарфланган, озиқ овқат ва дори дармонлар харид қилиш учун 7 099 млн сўм маблағ сарфланган, Давлат- хусусий шерикчилик боғчалари учун 12 823 млн сўм субсидиялар ўтказиб берилди, Ёшлар ва Аёллар дафтари маблағлари хисобидан товарлар ва хизматлар учун жами 3 627 млн сўм маблағлар ўтказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан бюджет ташкилотларида ишловчи ишчи ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларига харажатларни молиялаштириш ҳар ойнинг биринчи беш иш кунида ва аванс тўловлари ўн бешинчи санадан бошлаб уч иш куни муддатда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга кадар тумандаги барча бюджет ташкилотлари масьул ходимлари томонидан ойлик иш хақи тўловлари ғазначилик бўлинмасига тўлов хужжатларини электрон тарзда ўз вақтида жўнатилиб, тўловлари амалга оширилмоқда ва тижорат банклари орқали тўланиб келинмокда.

Ҳаммамизга маълумки, Республикамизда сўнгги йилларда иқтисодий-ижтимоий, маънавий ва бошқа барча соҳаларимизда туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бу борада Молия вазирлиги томонидан ҳам бир қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, бугунги кунда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан тузилган шартномалар ва тўлов тошириқномалари тўлиқ электрон тарзда алмашинувига эришилди. Барча бюджет харажатларини амалга ошириш электрон хужжат алмашинуви йўлга қўйилиши натижасида шартномаларни рўйхатдан ўтказиш 3 кундан 1 кунга қисқаришига, қоғоз харажатларининг камайишига ҳамда бюджет ташкилотлари масьул ходимларининг ғазначиликка келмаслигига эришилди.

Шу билан бирга 2022 йил январ ойидан бугунги кунга қадар туман Ғазначилик бўлинмаси томонидан ижтимоий нафақалар учун молиялаштирилган маблағлар туман бўйича жами 45 453.8 млн. сўмни ташкил қилиб, шундан кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси 34 504.5 млн.сўм, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам 10 949.3 млн.сўмни ташкил қилган.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнлари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан 2022 йилнинг феврал-март,июл-август ойларида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида жами фуқаролар томонидан 220 та лойиҳалар илгари сурилиб, 145 таси ишчи комиссия томонидан саралаб олинган ҳамда ушбу лойиҳаларга 54188та (жами 

Жамғармага йўналтирилган ҳамда йил бошига шаклланган қолдиқ маблағлар доирасида 9 ой давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнлари якунларига кўра амалга ошириш қиймати 8.3 млрд. сумни ташкил этган 10 та лойихалар (30938 та овоз тўплаган ҳолда) ғолиб деб топилган.

Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан манзилли рўйхат шакллантирилиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган.

Ғолиб деб топилган 10 та лойиҳаларга жами 8.3 млрд. сўм маблағлари тўлиқ молиялаштирилиб берилди.

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM