“ЎРТАСОЙ” МАҲАЛЛАСИ РАИСИГА “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” СПАРК АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

“ЎРТАСОЙ” МАҲАЛЛАСИ РАИСИГА “ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” СПАРК АВТОМАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ
Бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилган яраштириш, вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари, хотин-қизлар билан ишлаш, маърифат ва маънавият масалалари бўйича комиссияларнинг аъзоси сифатида ушбу жамоатчилик тузилмалари ишини самарали ташкил этишда маҳалла раислари, маслаҳатчилари ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Айниқса, уларнинг фидойиликлари билан кўплаб оилаларда юзага келган низоли ҳолатларга барҳам берилди, оилавий аҳволи оғир оилаларга кўмак кўрсатилди.
Ана шу жиҳатларга бевосита кўпроқ эътибор берган, маҳалласида жиноятчиликнинг камайишига, ажралишларнинг олдини олишда ўрнак кўрсатган “Ўртасой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турсунмурод Нурматов Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси томонидан ўтказилган “Энг яхши маҳалла раиси” кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб деб топилганди.
Танловнинг республикада ўтказилган босқичида “Энг яхши маҳалла раиси” номинациясида Турсунмурод Нурматов учинчи ўринни эгаллаб, Президент совғаси “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.
Ғолиб бўлган маҳалла раисини туман ҳокимлиги олдида туман ҳокими Д.Шакарбоев, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғИ М.Шамсиева, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, корҳона ва ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.
Тадбирда “Ўртасой” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турсунмурод Нурматовнинг маҳаллада амалга ошираётган ишлари эътироф этилиб, қимматбаҳо эсдалик совғаси топширилди.

 

 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM