23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги Ўзбекистонга берилди
Thu, 18/03/2021 - 20:42Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) 2022 йилги U-23 Осиё чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бугун ОФК тегишли ташкилоти худди шундай қарор қабул қилганини расман билдирди.
Ушбу мусобақа илк бор Марказий Осиё минтақасида ўтказилмоқда. Нуфузли мусобақа 2022 йилнинг 6 — 25 сентябрь кунлари ташкил этилади.