Янгиликлар

Ўзбекистонда Наврўз байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги кутилмоқда

Айни пайтда Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами катта сайл тарзида ўтказилмаслиги, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилган.

Тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5025-сон Қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади. Бунда: 

Ҳар йилгидан камида 10 фоизга кўп майдонга картошка экилиши учун уруғлик захираси яратилади

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун имзоланди

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун имзоланди.

Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги 134-сонли қарори билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM