Янгиликлар
Коронавирусга қарши антитаналарни юқори аниқликда кўрсатадиган тест яратилди
Tue, 04/05/2021 - 22:25Швейцариялик олимлар одамда коронавирусга қарши антитаналарни аниқлайдиган тестни ишлаб чиқдилар. У билан қон томчиси таҳлили орқали касалликка қарши антитаналар бор ёки йўқлиги билиб олиш мумкин. Бу ҳақда Лозанна федерал политехника мактаби маълум қилди.
«Антитаналарни текшириш «COVID 19» пандемиясини келтириб чиқарган «SARS-CoV2» вируси юқтиришни кузатишда кучли восита бўлиши мумкин», дейилади хабарда.
Ўзбекистон Президенти ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директорини қабул қилди
Fri, 30/04/2021 - 18:5330 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда бўлиб турган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон билан ДИИҲБ ўртасидаги конструктив мулоқот ва самарали шериликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Мирзиёев Бердимуҳамедовнинг ифтор дастурхонида иштирок этиб, Тошкентга қайтди
Thu, 29/04/2021 - 23:26Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркманбоши руҳи” мажмуасига ташриф буюрди.
Туркманистоннинг биринчи Президенти Сапармурат Ниёзов мақбараси зиёрат этилди.
Ўтганлар ҳақига Қуръон суралари тиловат қилинди.