Самарқандда бир қанча кўчалар ёпилган. Шаҳарда тирбандликлар кузатилмоқда
Tue, 09/03/2021 - 21:47Самарқанд шаҳрида бир қанча кўчалар таъмирлаш ишлари – электр кабеллари, табиий газ ва ичимлик суви тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилаётгани учун ёпилган. Бу ҳолат кўҳна шаҳарнинг бошқа кўчаларида тирбандликларни юзага келтиряпти.
Самарқанд шаҳрининг ўндан ортиқ кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланиши ёки қарама-қарши ҳаракат ташкил этилиши мумкин.