Янгиликлар

“Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 803-сонли қарори билан “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

“Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 802-сонли қарори билан “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди.

Қарорга кўра, давлат стандартининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: 

Талабаларнинг аграр соҳадаги бизнес-стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича инновацион ташкилотлар ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори 794-сонли қарори билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” давлат муассасаси ташкил этилди. 

2020 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4933-сон Қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Ҳукумат номидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar” (БАА) компанияси (Инвестор) ва масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Shamol Zarafshan Energy” хорижий корхонаси (Лойиҳа компанияси) ўртасида Инвестиция шартномаси тасдиқланади. 

2015-2024 © Қўшработ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM